28 Апрел 2020 йил 785

САХОВАТ ВА КЎМАК ХАЛҚИМИЗГА ХОС ФАЗИЛАТ

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Атаназаров бугунги карантин даврида жойларда фуқаролар турмуш тарзида учраётган муаммолар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозордаги ва савдо дўконларидаги нарх-навосини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳар ва Чироқчи тумани ҳамда Қамаши туманида бўлишди.

Жойлардаги секторлар ишчи гуруҳи ҳамкорлигида бозорлар ва дўконларда сотувчилар билан юзма-юз савол жавоблар ўтказган раҳбарлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳаёт маромини белгиловчи маҳсулотлар нархи билан яқиндан танишдилар. Учрашув доирасида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан боғлиқ  аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

Жойларда моддий жиҳатдан қийналган, оиласини моддий таъминлашда муаммоларга дуч келаётган шахсларга саховат ва кўмак берилди. Шу билан бирга томорқа маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилиб, бир гуруҳ фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчатлари ҳомийлар ҳисобидан тарқатилди.

 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech