7 Декабр 2021 йил 468

САВДО РАСТАСИДАГИ ҚЎШ ЎҒРИЛИК


Косонлик уй бекаси Б. К. шу йил 30 ноябрь куни Қарши шаҳрига келди. Сўнгра, шаҳарнинг “Амир Темур” МФЙ Фурқат кўчасидаги савдо расталаридан бирига сумкаси ва қўл телефонини қўйиб савдо қилаётганд,а сумкаси ичидаги 2.000.000 сўм пуллари ва қиймати 1.500.000 сўмлик “Самсунг” русумли телефонини харидор сифатида келган нотаниш фуқаролардан бири ўғирлаб кетганлигини билди. Дарҳол бу ҳақда 102 хизматига хабар берди.
Шунингдек, Қарши шаҳар “Буюк турон” МФЙда яшовчи уй бекаси М. Х. ҳам шу куни соат 15:00ларда шаҳарнинг Марказий буюм бозоридаги 3-сонли савдо дўкони ичидан 2.000.000 сўм пуллари ва “Самсунг” русумли телефон аппарати бўлган аёллар сўмкасини харидор сифатида келган нотаниш фуқаролардан бири ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни, Деҳқонобод тумани Қорашина қишлоғида яшовчи муқаддам ЖИБ Қарши шаҳар суди томонидан ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланган уй бекаси Т. Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан 100 АҚШ доллари ва 2.700.000 пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech