26 Июл 2023 йил 478

Сархушликда йўқотилган телефон топилди

Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш одам организмига зарар. Аммо, Нишон тумани “Кўксой” МФЙда яшовчи Ҳ.Э. буни билса-да, жорий йил 16 июль куни Нуристон шаҳарчасидаги бозорга бориб, танишлари билан анча миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолади. Натижада  қўл телефонини йўқотган.

Нишон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида телефонни туманни “Оқ-олтин” МФЙда яшовчи А.Р. ўғирлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech