20 Январ 2023 йил 225

Сарҳисоб: таҳлил ва танқид

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси борасида Қашқадарё вилоятида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ўтган йилда Қарши туманнинг бир қатор маҳаллаларида ҳам хотин-қизлар томонидан жиноятлар содир этилди. Шу муносабат билан туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Хидоят Тўраева, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси катта мутахассиси ҳамда Қарши тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Фазилат Абдурахмонова ва маҳалла фуқаролар йиғинларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари билан маҳаллалар кесимида танқидий руҳда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Сарҳисоб йиғилишида энг кўп жиноят содир этилган Қарши туманидаги  Алишер Навоий, Бунёдкор, Мирмирон, Чаман маҳаллаларининг хотин-қизлар фаоллари хизмат фаолиятини тўғри ташкил этмаганлиги сабабли уларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Келгусида хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, ҳунармандчилик ёки тадбиркорликка жалб этиш ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар билан манзилли профилактик ишларни олиб бориш тўғрисида топшириқ ва тавсиялар берилди.

Text to speech