1 Феврал 2023 йил 254

Сарҳисоб: Таҳлил ва натижалар

Қамаши туман ИИБда ўтган йилда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилганларини “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ИИБ ва туман ИИБ раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирок этди.

Сарҳисоб йиғилишида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Исроил Химматов сўзга чиқиб, туманда ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида бўлим тезкор ва соҳавий хизматлари ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар атрофлича танқидий-таҳлил қилинди.

Туман ички ишлар органлари ходимларининг фаолият давомида инсон қадри учун шиори остида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги хизмат давомида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Йиғилиш сўнгида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech