Сарҳисоб йиғилиши
Қашқадарё вилояти ИИБда жорий йилнинг биринчи ярмида
бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туман ИИБ бўлинмалари
ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган сарҳисоб
йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг
ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Исроил Химматов очиб, ички
ишлар органлари ходимларининг фаолият давомида кунлик идоравий ва процессуал
назоратни кучайтириш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш,
тамагирлик қилмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, улар билан ноқонуний
мулоқотларга киришмаслик, тергов иш юритишда ҳалоллик, қонунийлик, холислик,
адолат ва инсонийлик тамойилларига амал қилиши лозимлигини қайд этди.
Кўлами кенг йиғилишда Тергов бошқармаси ва унинг
шаҳар-туманлари бўлим ва бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида
амалга оширган ишлари, фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган
хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилди.
Жиноятларни тез ва тўлиқ очиш, қонун устуворлигини
таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, ҳар бир жиноят содир
этган шахсга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш, жиноят ишларини
процессуал қонун асосида ҳар томонлама тўлиқ сифатли тергов қилиш, жиноятнинг
сабаблари, унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш ва
бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тергов идораларининг асосий вазифаси
бўлишини таъкидлаб ўтилди.
Якунда ҳисобот давридаги хизмат фаолияти давомида жиноят
ишларининг терговини сифатли ўтказилишини таъминлаган, юқори натижаларга
эришиб, хизматдошларига учун ўрнак бўлган энг яхши терговчи ва суриштирувчилар
қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.