15 Январ 2025 йил 445

Сарҳисоб йиғилиши

Деҳқонобод туман ИИБда ўтган йилда криминоген вазиятни жиловлаш борасида ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, туман ИИБ раҳбарияти, тезкор ва бошқа соҳавий хизматлар ходимлари қатнашди. Йиғилишида сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник  Талат Маматқулов ўтган йилда туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органи ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. 

Фаолият давомида жиноятларни олдини олиш ва содир этилганларини фош этишда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишнинг аҳволи ҳам таҳлил этилиб, бу борада тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди. 

Якунда зиммасидаги мажбуриятларни бекаму кўст бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech