15 Апрел 2024 йил 141

Сарҳисоб

Муборак тумани ИИБда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Азиз Алланазаров иштирокида жорий йилнинг  уч ойи давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, фаолият давомида  йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Кўлами кенг йиғилишда барча соҳавий хизматларнинг ҳисоботлари тингланиб, камчиликка йўл қўйган ходимлар муҳокама қилинди.

Хизматда ижобий кўрсаткичларга эришган ходимлар рағбатлантирилди ва навбатдаги махсус унвонлар ўз эгаларига тантанали топштрилди.

    Якунда ИИВнинг  шахсий таркиб бўйича  буйруғи билан Муборак тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари - ЖХХ бошлиғи лавозимига тайинланган майор Шукур Хусенов шахсий таркибига таништирилди.


Text to speech