Сарҳисоб
Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма Тезкор
қидирув хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган
ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бошқарма Тезкор қидирув хизмати, шаҳар-туман
ички ишлар бўлимлари тезкор ходимлари иштирок этган йиғилишни вилоят ички ишлар
бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов очиб, ички
ишлар органларининг тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан вилоятда йилнинг
ўтган давр фаолият давомида тезкор ходимларнинг вилоятда жиноятчиликни олдини
олиш, ва унга қарши кураш, содир этилганларини фош этиш, қонунбузарликларга
барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга
оширилган ишлар, гиёвандлик, фрибгарлик, ўғирлик жиноятларини фош этиш,
коррупция ҳолатларининг илдизига болта уриш борасидаги фаолиятни атрофлича
танқидий-таҳлил этди.
Хизматда тезкор ва соҳавий хизматлар
ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик
билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга
уқтирилди.
Ушбу жараёнда тезкор ходимларнинг хизмат
интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, коррупцион
ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, тарбиявий-профилактик,
“ходимбай” ишларни янада кучайтириш, огоҳликни янада кенгроқ тарғиб этиб, халқ
ишончини қозониш ва одамларни ҳаётдан рози қилиш учун хизмат қилиш бош вазифа
бўлмоғи лозимлиги таъкидланиб, соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб,
масъулияти оширилди.
Фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл
қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари
олдига вазифалар қўйилди.