19 Июл 2022 йил 343

Cарҳисоб таҳлил ва натижалар

   Яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ва унинг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида жорий йилнинг ўтган олти ойида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, ЖХХ Пробация хизмати, унинг шаҳар туман бўлинмалари ҳамда гуруҳлари инспекторлари иштирок этишди. 

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Ш.Алланазаров  иштирок этиб, бошқарма ЖХХ Пробация хизмати ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳисобида назоратда турган шахсларни тарбиялаш, иш билан таъминлаш, улар томонидан оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил этди. Назоратда турган шахслар билан мунтазам профилактик ишлар олиб борилишига қарамасдан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари учраётгани танқид қилинди. Натижада йилнинг ўтган даврида назоратдаги шахслар орасида берилган имкониятдан фойдаланиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахслар жазодан муддатидан олдин озод этилди. Шу билан бирга бошқарма Пробация бўлимида назоратда туриб, амалдаги қонун талабларини бузган назоратдаги шахсларнинг жазо тури  жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этишга алмаштирилди.

    Кўлами кенг йиғилишда фаолиятда камчиликларга йўл қўйган ходимларга аниқ вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech