3 Ноябр 2021 йил 359

Самарқандга саёҳат

 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан тизимнинг турли соҳаларида самарали хизмат қилаётган бир гуруҳ соҳавий хизматлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари мустақиллик боис янада ўзгача чирой очган, мозийда ҳам, ҳозирда ҳам ер юзининг сайқали, ўзига хос маданият маркази номини олган Самарқанд шаҳрига саёҳатга отланишди. 

Қашқадарёлик осойишталик посбонлари Соҳибқирон Амир Темурга пойтахт бўлган қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига кириб келишди. Соҳа фидойиларининг илк қадамжоси шаҳардаги  меъморий обидасини томоша қилишдан бошладилар.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасида бўлган ёшлар мустақил давлатимиз асосчисининг Ўзбекистон давлатини бунёд этиш борасида амалга оширган ишлари билан яқиндан танишишди. Сўнгра, Дониёр пайғамбар зиёратгоҳида бўлган ёшлар Темурий шаҳзода, қомусий олим Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлишди.

Соҳибқирон Амир Темур мақбарасида бўлган зиёратчилар шаҳарнинг қоқ марказида қад ростлаган Амир Темур ҳайкали ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларида амалга оширилган ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини томоша қилишди. Саёҳат  давом этмоқда.

Text to speech