Самарқандга саёҳат
Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармаси раҳбарияти ва бирлашган касаба уюшмасининг ташаббуси билан тизимнинг
турли соҳаларида самарали хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган
хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Саёҳатнинг илк йўналиши қадимий
ва навқирон Самарқанд шаҳридаги соҳибқирон мақбарасида бўлган зиёратчилар Амир
Темурнинг вафоти ва обиданинг яратилиш тарихи билан таништирилди.
Ер юзининг сайқали номини олган
шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган Регистон ансамблида бўлган осойишталик
посбонлари темурий шаҳзода Мирзо Улуғбек томонидан қурилган мадраса ва ундан
кейин XVII асрда қурилган Шердор ва Тиллакори мадрасалари қурилиши ва бугунги
кунда бу маскандаги ободончилик ишларини кўздан кечиришди. Регистон ансамблида
халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналари, аждодларимиз тарихини акс
эттирувчи миниатюра асарларини кўздан кечиришди.
Биринчи Президентимиз Ислом
Каримов мақбарасида бўлган ёшлар мустақил давлатимиз асосчисининг Ўзбекистон
давлатини бунёд этиш борасида амалга оширган ишлари, мажмуада амалга оширилган
бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари билан яқиндан танишишди.
Сўнгра, саёҳатчилар янгидан бунёд
этилган Боқий шаҳар мажмуаси ҳамда Самарқанд шаҳрининг бошқа диққатга сазовор
жойларини томоша қилишди.
Бир сўз билан айтганда саёҳат ички ишлар органлари
ходималарининг маданий ҳордиқ чиқариши билан бирга бир олам таассуротлар
олишига замин ҳозирлади.