11 Сентябр 2021 йил 366

“Самарқанд” маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари тингланди

Қамаши тумани “Самарқанд” МФЙ да фуқароларнинг кундалик турмуши ва маиший муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда ўттизга яқин фуқаролар ва ёшлар иштирок этди. Унда асосан, ички йўлларни асфальтлаш, электр симёғочларни алмаштириш ва бошқа ободончилик ҳамда ҳуқуқий йўналишга оид 16 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг 14 таси вақт ва маблағ талаб этиши инобатга олиниб, мутасадди идорлар раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.  2 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунча берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech