30 Сентябр 2021 йил 503

“Саломатлик поезди” тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

 

 “Янги Ўзбекистон - янги ички ишлар органлари!” шиори асосида бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами арафасида воҳанинг шаҳар-туманларига “Саломатлик поезди” тадбири асосида ташриф буюриб, профилактик тиббий кўрикни амалга оширишни бошлади. Ички  ишлар  органлари  ходимлари  ва ҳарбий  хизматчилар, соҳа фахрийлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлигини  тиклаш,  уларга  малакали  тиббий  ёрдам  кўрсатиш, эмлаш ишларини янада жадаллаштириш ва ниҳоясига етказиш мақсадида бошқарма Тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш бўлинмалари  билан  ҳамкорликда  вилоятнинг Китоб, Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимларини тиббий текширувлардан ўтказиб, уларга малакали тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Text to speech