“Саломатлик поезди” Қашқадарёда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 сентябр кунидаги 199-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармаси тизимидаги марказий госпиталь, марказий поликлиника ва “Ўзбекистон” санаториясининг тор мутахассис шифокорларидан ташкил топган гуруҳ “Саломатлик поезди” шиори остида тиббий муассасаларга бириктирилган таркибга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, соғломлаштириш ва профилактик тиббий кўрик ишларини ишларини такомиллаштириш, шахсий таркиб орасида учраётган касалликларни яширин даврида аниқлаб даволаш чораларини кўриш ички ишлар органлари пенсионерлари, ходимлари ва уларнинг оила аъзоларида учраётган мавсумий ва бошқа касалликларга ташхис қўйиб, тегишли тавсия ва таклифлар бериш мақсадида 2 кун давомида Қашқадарё вилоятида бўлишди.
Дастлаб Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳисобида диспансер ҳисобида турган беморлар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармаси унинг тизимидаги марказий госпиталь, марказий поликлиника ва “Ўзбекистон” санаториясининг тор мутахассис шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида ўтказилаётган кенг қамровли тадбирда Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимига бириктирилганлар орасида Қарши шаҳри, Қарши туманида яшовчи уруш орти қатнашчиси, ногирон ва хизмат чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган бир гуруҳ фахрий ва нафақахўрлар ва уларнинг оила аъзолари “Саломатлик поезди” дастури доирасида ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва унинг тизимидаги даволаш профилактика муассасаси малакали тор мутахассис-шифокорлари томонидан уйига бориб кўрилди.
Тадбирнинг иккинчи куни вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими Шаҳрисабз амбулаториясига ташриф буюрган шифокорлар Чироқчи, Яккабоғ ва Китоб туманларида яшаётган шахсий таркиб, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик давомида уларнинг саломатлик борасидаги саволларига тегишли жавоблар қайтарилиб, амбулатор, стационар ва санаторий шароитида даволаниш учун тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Икки кун давом этган жараёнда ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва унинг тизимидаги марказий госпитал, марказий поликлиника ва “Ўзбекистон” санаториясининг терапевт, неврохирург, жарроҳ, кардиолог, травматолог, пульмонолог, лор, офтальмолог шифокорлари бириктирилган шахсий таркиб, нафақахўрлар ва уларнинг оила аъзоларидан 400 нафардан ортиғини тиббий кўрикдан ўтказишди. Қабулда “Диспансер” ҳисобда турувчи беморлар ҳамда ички ишлар бошқармаси тизими пенсионерлари ва уларнинг оила аъзоларидан 290 нафарига амбулатор, 80 нафардан ортиғига санатор-курорт ва 30 нафарга яқинига стационар шароитда даволанишга тавсия берилди. Баъзи беморлар тиббий текширувдан ўтказилиб, ЭКГ қилинди, қон ва пешоб таҳлиллари топширишди. Ушбу жараёнларда 60 га нафарга яқин бириктирилган контингентда бирламчи каксалликлар аниқланиб, баъзиларига шифохоналарда, баъзиларига уйда даволаниш учун тегишли тавсиялар берилди.
Бу каби ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишга мўлжалланган тадбирлар шифокорларининг малака ва тажриба алмашиши, замонавий тиббий техникалар имкониятларини ўзлаштириш ва мавжуд техникалар кучидан самарали фойдаланиб, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини белгилашда қўл келиши тайин.