15 Январ 2025 йил
509
“Саломатлик куни” тадбири доирасида
Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари ИИВнинг 365-сонли буйруғи талаблари асосида “Саломатлик куни” тадбири доирасида.Кўкдала туман ИИБ шахсий таркибини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик давомида шахсий таркибга соғлом овқатланиш, спорт - соғлик гарови, Қандли диабет нима?, руҳий зўриқишларни олдини олиш, гипертония, мавсумий ринит, коксартроз, бел умуртқалари остеохондрози касалликлари профилактикаси, донорликнинг организм учун фойдали томонлари мавзуларида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.