16 Май 2024 йил
288
“Саломатлик куни” доирасида
Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими
поликлиникаси шифокорлари “Саломатлик куни” доирасида Нишон туман ИИБда хизмат
фаолиятини олиб бораётган ходимлар учун сайёр тиббий кўрик уюштирди. Ички ишлар
органлари ходимларини соғлигини текшириш, соғлом турмуш тарзига риоя этишлари
ҳамда турли хил касалликларни эрта аниқлаб, олдини олиш мақсадида ташкил
этилган сайёр тиббий кўрикда диспансер назоратида турганлар чуқурлаштирилган
тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, ходимларга “Соғлом
овқатланиш”, “Гипертония касаллиги профилактикаси”, “Спорт соғлик гарови”
мавзуларида маърузалар ҳам ўтилди.