10 Июл 2024 йил 297

“САЛОМАТЛИК КУНИ” ДОИРАСИДА...

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт булими поликлиникаси шифокорлари “Саломатлик куни” тадбири доирасида воҳанинг шаҳар-туманларида сайёр тиббий кўрик уюштириб келмоқда. Навбатдаги тиббий кўрикда Шаҳрисабз шаҳар ва Шаҳрисабз туман ИИБ шахсий таркиби билан ўтказилди.

Кўлами кенг тадбирда дастлаб, диспансер назоратида турган сўнгра, ходимлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида ички ишлар органлари ходимларига “Соғлом овқатланиш”, “Гипертония касаллиги профилактикаси”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Спорт - соғлик гарови” мавзуларида маъруза ва давра суҳбатлари ҳам ташкиллаштирилди.

Text to speech