16 Апрел 2024 йил
271
Саккиз туп каннабис аниқлаб олинди
Ички ишлар органлари ходимлари
томонидан жорий йил 12 апрель куни Қарши шаҳар, “Қўрғонча” маҳалласида яшовчи
Ш. Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда томорқасида 7 туп, елим идишда 1 туп
“каннабис” гиёҳванд ўсимлиги етиштириб келаётгани, ҳовлисидаги темир қопқоқ
устида бироз қуриган барглар аниқлаб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги
ТБ томонидан Ш.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли
моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.