“Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ихтиёр Худойқулов очди.
Тадбирда бошқарма ТБ ЮТБ катта юрисконсульти, майор Шавкат Набиев сайлов қонунчилиги унда сайланувчилар ва овоз берувчиларнинг иштироки, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида бўйича маъруза қилиб, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сони вилоят аҳолиси сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланганини, туман ва шаҳарлар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари эса аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги чақириқдан бошлаб белгиланиини билдирди.
Мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берди.
Сўнгра, иштирокичларга сайлов қонучилиги бўйича видеоролик намойиш этилди.
Вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов “Фахрийлар ўгити” доирасида ходимларга хизматнинг машаққатли ва шарафли томонлари ҳақида тушунчалар берди.
Бошқарма ТҚХ ТЭҚКБ масъул ходими жаҳонда юз бераётган террористик ҳаракатлар, ижтимоий сийсий вазият ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди.
Якунда навбатдаги махсус унвонлар эгаларига тантанали равишда топширилди.