Сайхунобод тажрибаси Кўкдалада
Сайхунобод тажрибаси Кўкдалада
Кўкдала туманидаги 69-мактабда Давлат раҳбарининг ташаббуси
билан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида йўлга қўйилган янги тажрибаси асосида
ишларни ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят 3-сектор
раҳбари - ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ва фуқаролар иштирок этишди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва
чорвачиликни ривожлантириш борасида тумандаги мавжуд имкониятлар ва яратилган
шарт-шароитлардан келиб чиқиб, ёшларни бандлигини таъминлаш бугунги куннинг
муҳим вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тумандаги мавжуд маҳаллаларнинг ҳар бирига талабгорларга
кредит асосида мини трактор, мотокултиватор олиб бериш, ҳоким ёрдамчиси “Бир
сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун
бизнес режа ишлаб чиқиб, артезан қудуқлар қазиб бериб, агрономлар билан бирга
қишлоқ хўжалик экинларини экишга бош-қош бўлиши лозимлигини билдирди.
Ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор
топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан
таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини
шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига оладиган бундай хайрли ишларни
амалга оширишда маҳаллада қишлоқ хўжалик экинларини сотиб олишни йўлга қўйувчи
тадбиркор экспортчилик фаолияти йўлга қўйилиши иштирокчиларга тушунтирилди.
Бир сўз
билан айтганда, меҳнат қилган кам бўлмайди.