"Сайхунобод тажрибаси" амалда
Аҳоли
даромадларини, бозорлар тукин сочинлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигига
эришишда томорқадан унумли фойдланишнинг ўрни катта. Ахир халқимизда "Ер
хазина, тупрок олтин" деган доно гап бор. Унга бор мехрингни берсанг,
эъзозласанг сендан саҳоватини аямайди, ризк насиба беради. Яккабоғ туманида ҳам
томорқасини обод килиб, маҳалласига файз қўшаётган, рўзғорига барака
киритаётган оилалар кўп. "Уламжи" маҳалласи 3 сектор ҳудудига карашли
бўлиб, амалга оширилатган саъйи харакатлар орқали аҳоли бандлигини таъминлаш,
даромадини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Маҳаллада
4120 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мавжуд 828 та хонадоннинг томорка майдони 43
гектарни ташкил этиб, бугунги кунда 20 гектар майдонга картошка махсулотлари
экилган. Бунинг натижасида аҳоли томоркасидан етиштирилиши кутилаётган 400
тонна картошкадан 1 миллиар 200 миллион сўм қўшимча даромад кутилаётган бўлса,
23 гектар майдонга экилган сабзавот ва полиз махсулотларидан 450 тонна ҳосил
етиштир орқали 1 миллиард 300 млн сўм даромад олиш мўлжалланмоқда.
"Сайхунобод
тажрибаси" асосида 5 та хонадон танлаб олиниб маҳаллада 2 та хонадонда
иссикхона ва 3 та хонадонда чорвачиликни ривожлантириш ва қўшимча даромад топиш
бўйича ишлар олиб борилиб режалаштирилиб олинган ҳамда ушбу масалаларда
хонадонларда тарғибот ташвикот ишлари олиб -борилмоқда. Инти поми эторим за
аcоали
Меҳнат
роҳатини кўриб ўрганган уламжиликлар ҳар бир карич ердан унумли фойдаланиб
келмоқда. Олим Мейлиев ҳам ҳовлисидаги 8 сотихли томорқадан самарали фойдаланиб
чорвачиликдан ҳам яхши даромад олиб келмокда.
Кўкалдош
кўчасидаги хонадонлардан бирида бўлганимизда, кизгин иш жараёни устидан чиқдик.
10 сотихли томорқада бўш қолган ернинг ўзи йўк. Бахорнинг ҳар бир кунини
ғанимат билиб, оилавий меҳнат орқали рўзғорига барака киритаётган юртдошларимиз
бозорлар тўкинлигига ҳам ҳисса кўшмокдалар. 3 сектор ташаббуси билан маҳаллада
паррандачилик ривожига хам эътибор каратилган.
Маҳалла
қилинган яна бир яхши ташаббус худудигаги томорқа ер майдонларидан самарали
фойдаланиш, аҳоли даромадини оширишда кўмак кўрсатиш мақсадида 26 нафар
фуқарога танлов асосида 10,5 гектар ер майдони деҳқон хўжаликлари ташкил этиш
учун ажратиб берилди. Айни пайтда ушбу ер майдонларида узумзорлар ташқил
қилинган бўлиб, катор оралагига дуккакли экинлар ва полиз маҳсулотлари ҳам
экилган.
Маҳаллада
аҳолининг қўшимча даромади нафакат томорқачиликдан балки, чорвачилик,
балиқчилик ҳам яхши ривожланган. "Комбала форел" МЧЖ раҳбари Комила
Тожиева 7,5 гектарлик сув ҳавзасида балиқчиликни ташкил этиб оилавий
тадбиркорликни йўлга қўйди. Айни вақтда ҳавзада Амур, Сазан, Толстолоб каби
балиқ турлари етиштирилмоқда. Яхши даромад олиб ишнинг фойдасини кўрган
тадбиркор, келгусида имтиёзли кредит асосида балиқчиликни янада ривожлантириш
ниятида.
Бугун
юртимизнинг қай манзилида булманг, ана шундай қизгин иш зҳараёнлари устидан
чикасиз. Этиборли зҳиҳати, амалга оширилаётган ишлар оркали аҳолининг турмуш
фаровонлиги эррор, бозорлар тукинлиги таминланяпти.