26 Март 2024 йил 394

“Сайёр - Академия” ўқув дастури

Давлат раҳбарининг 2022-йил 8-февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини, замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Қашқадарё вилояти ИИБ ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди. Унда бошқарма ЭКМ ва шаҳар-туман ИИБ экспертлари иштирок этишди.

"Сайёр- Академия" ўқув дастури бўйича ташкил қилинган икки кунлик ўқув машғулотида ИИВ Эксперт-криминалистика Бош маркази ва  ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси ходимлари томонидан  эксперт криминалистика соҳасида кадрларни  тайёрлаш, малакасини ошириш процессуал, методик ва техник қоидалари, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида эксперт хулосалари орқали исботлаш базасини мустаҳкамлаш, экспертлар томонидан йўл қўйиладиган одатий хатоликларнинг танқидий муҳокамасини ўтказиш, экспертизалар таҳлили натижасига кўра ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича криминалистик тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан илмий-амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича янгича самарали ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Белгиланган дастур бўйича мутахассислар томонидан мавзулар доирасида иштирокчиларга атрофлича назарий ва амалий тушунчалар берилди.  

Савол-жавоблар асосида кечган машғулот ходимларнинг соҳага оид қонун ва қоидалар билан яқиндан танишиш ва амалиётда қўллаш бўйича билим ва малакасини янада бойитди.

Text to speech