“Сайёр-академия” машғулотлари давом этмоқда
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида
Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчилари томонидан “Сайёр-Академия” ўқув
дастури асосида ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятига доир
билим ҳамда кўнималарини ошириш бўйича ўқув йиғинлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
ўринбосари генерал-майор Бекмурод
Абдуллаев томонидан 2023-йил 7-октябрь
куни тасдиқланган сайёр ўқув дастурига асосан, Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармасида барча профилактика (катта)
инспекторларининг малакасини оширишга доир онлайн ўқув йиғинларида уларнинг
ҳуқуқий билимлари ва касбий маҳоратларини оширишга оид Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг профессор ўқитувчиларининг маърузалари тингланди Замонавий интерфаол усулларда ўқув
воситаларидан фойдаланилган ҳолда профилактика (катта) инспекторларининг хизмат
фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар
берилди. Шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг хизмат қилаётган
ҳудудларига мос, яъни шаҳар ва қишлоқ шароитида фаолиятни олиб боришга доир
билимлари ҳам оширилиб, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти ва мамлакатимизда
кечаётган сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларга оид билимлари ҳам оширилди.
Сайёр ўқув машғулотларида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари
фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон ҳамда 2021 йил 29 ноябрь кунидаги
“Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепсиясини тасдиқлаш ва уни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармонларида белгиланган
вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу фармон мақсад ва вазифалари
ҳақида профилактика (катта) инспекторларига атрофлича тушунчалар берилди.
“Сайёр-Академия” ўқув дастури асосида
машғулотлар давом этмоқда.