Сайёр қабулда муаммолар ечилди
Фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни бандлигини таъминлаш, кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш мақсадида Қашқадарё вилояти 3-сектори раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар уюштирилмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги Амир Темур маданият саройида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда ўн нафар фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув масалаларига
оид мурожаатлари қабул қилинди.
Сайёр қабулда 10 та тушган мурожаатлардан ўрганишлар натижасига кўра, 4 таси жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий
тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар эса маблағ ва вақт талаб этгани боис
ижрога қаратилиб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.