Сайёр қабулда муаммолар ечим топди
Ҳудудларни комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлар ва ёшларга имкониятлар бериш, иш
ўрни яратиш, тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қарши шаҳар
3-сектор раҳбари, полковник Фаррух Ибрагимов “Беглар” маҳалласида сайёр қабул
ўтказди.
Қабулда сектор раҳбари фуқароларнинг
мурожаатларини тўғридан тўғри тинглаб, ишчи гуруҳ билан ечимини топиш чоралари
кўрилди. Жумладан, сектор раҳбари томонидан турли масалаларга оид 28 та
мурожаат қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 11 таси жойида
ҳал этилиб, 9 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маблағ ва вақт талаб
этадиган 8 мурожаат назоратга олиниб, ижрога қаралтилди.
Жараёнда муаммоларга етарли
даражада эътибор қаратмаётган маъсул ташкилотлар ҳамда фаолиятини вақтинча
тўхтатган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиниб, уларни фаолиятига
тўсқинлик қилаётган муаммо ва масалалар очиқ мулоқот давомида ҳал этилди.