Сайёҳларни мафтун этаётган масканлар
Юртимизда туризм
салоҳиятини ошириш, сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, уларга қулай ва хавфсиз
шарт-шароитлар яратиш мақсадида, бугунги кунда кенг кўламли ислоҳотлар амалга
ошириб келинмоқда.
Хусусан бу борада,
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари
томонидан, сайёҳлик намойиши объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат
тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, туристларнинг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қатор тизимли ишлар амалга
оширилмоқда.
Биргина ўтган 2024 йил
07 ой давомида, Қашқадарё вилоятига 92-та ҳорижий давлатлардан 332668-нафар чет
эл туристлари ташриф буюрган бўлиб, шундан3-та хорижий давлатлардан келган
25-нафар делегация вакилларини кутиб олиш ва кузатиш ишлариташкил этилган.
Ушбу делегацияларни
кутиб олиш ва кузатиш ҳамда хавфсизликларини таъминлаш мобайнида,ходимлар
томонидан бирор-бир кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмаган.
Бундан ташқари, ташриф
буюраётган ҳар-бир туристларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича тушунчалар
берилиши,ёки бирор-бир муоммоларига яқиндан ёрдам кўрсатилиши, келгусида
ҳорижий туристларнинг мамлакатга ишончли саёҳат қилишига дастуру-амал бўлиб
хизмат қилади.
Зеро, сайёҳ хавфсиз ва тинч юртга ташриф
буюради.