14 Феврал 2025 йил 773

Сайёҳлар хавфсизлиги учун

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан воҳага ташриф буюраётган меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда фаолият юритаётган жойлаштириш воситалари ва туристик фирмалар масъул шахслари ҳамда гид-таржимонлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 635-сонли қарорига мувофиқ фаолият юритиш, қонунчиликка зид хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, сайёҳларни зудликда “Е-меҳмон” электрон тизимида рўйхатга олиш тушунтирилмоқда. Хусусан, хорижий давлатлар фуқароларини юртимизга турист сифатида олиб келиб, уларнинг Республика ҳудудида бўлишини назорат қилмай, қаровсиз қолдирмаслик юзасидан профилактик тушунтиришлар берилмоқда.

Text to speech