27 Март 2025 йил 731

Сайёҳлар хавфсизлиги учун

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан ташриф буюрувчи меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳолининг меҳмондўстлик фазилатини юксалтириш мақсадида, жамоат жойларида, туризм намойиши объектларида, жойлаштириш воситалари, туристик фирмалар масъул шахслари ҳамда транспорт хизматлари кўрсатувчи субъектлар ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилди. Шунингдек, хорижий туристларга бошқарма хизмат фаолияти ҳақида тушунчалар берилди.

Бу каби тадбирлар туризм соҳасида шаффофликни таъминлаш ва меҳмонлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Text to speech