20 Март 2022 йил 457

САХОВАТДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

Шу кезларда юртимизда Наврўз – янги кун - она табиатнинг уйғонишши ва яшариш шукуҳи кезиб юрибди. Ана шундай дамларда қутлуғ Наврўз айёми халқимиз томонидан кенг миқёсда нишонланмоқда.
Бундай пайтда халқимизнинг йиқилганни суяш, чорасиз инсонга кўмак бериш, меҳр ва саховат кўрсатиш хислатлари янада яққол кўзга ташланади.
Мамлакатимизда тобора анъананга айланиб бораётган бу каби саховат тадбирлари Наврўз байрамида янада яққол кўзга ташланмоқда. Бундай хайрли ва савоб тадбирларида Вазирлик ишчи гурухи Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиги ўринбосари Ф.Базаров ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳозирда фахрийлар сафида бўлган, ногирон, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган бир гуруҳ оилалар ҳолидан хабар олинди. Фахрийлар Наврўз айёми билан қутланиб, совға-саломлар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Меҳр-саховат тадбири воҳанинг шаҳар-туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech