22 Март 2024 йил 347

Саховатдан кўнгиллар шод


Шу кезларда юртимизда Рамазон ойининг савоб ва эзгуликларига ҳаоҳанг тарзда Наврўзи олам байрами тантаналари кенг нишонланмоқда. Бундай пайтда халқимизнинг меҳр ва саховат кўрсатиш хислатлари янада сайқаллашаиб, яққол кўзга ташланади. 

Мамлакатимизда тобора анъананга айланиб бораётган бу каби хайр-саховат тадбирида ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоиловнинг ташаббуси билан вилоятнинг Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги капитан Эгамберди Таиров ва хизмат вақтида вафот этган марҳум Қосимов Тўлқиннинг оиласига вилоят ИИБ раҳбарияти ва фахрийлар кенгаши аъзолари ташриф буюриб, байрам билан қутлаб, бу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Меҳр-саховат тадбирлари воҳанинг шаҳар-туман ИИБлари томонидан давом эттирилмоқда.

Text to speech