11 Май 2020 йил 788

САХОВАТ – ХАЛҚИМЗГА ХОС ФАЗИЛАТ

Қутлуғ Рамазон ойида халқимизнинг меҳр ва саховатлилик хислатлари янада сайқалланиб, амалда яққол намоён бўлмоқда. Буни мамлакатимизда амалга оширилаётган “Саховат ва кўмак” халқ ҳаракати тадбири доирасида ҳам кўриш мумкин. Хайрия тадбирида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, жорий йил 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби яна бир савоб ишга қўл урди. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида офатдан зарар кўрган  “Мирзачўл”, “Навбаҳор” ва  “Ҳақиқат” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 8 та оилага “Саховат ва кўмак” халқ ҳаракати тадбири доирасида моддий ва маънавий ёрдам берилди. Офатдан жабр кўрган оилаларнинг 5 тасига 500 минг сўмдан пул ва 3 тасига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.  Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

Text to speech