6 Апрел 2024 йил 235

Саёҳатдан катта таассурот олишди

2024 йил 6 апрель куниЎзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчи ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий билимларини ошириш, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688-йиллигининг нишонланиши муносабати билан ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Хонобод шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбирида қатнашди.

Тадбир жараёнида ўқувчилар жанговар самолёт ва вертолётлар билан яқиндан танишиб, бу касбга бўлган қизиқиши ортиб уларда ватанпарварлик, касбга бўлган садоқат, инсоний маъсулият туйғулари янада шаклланди.

Саёҳат ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech