8 Январ 2022 йил 516

Садоқат, масъулият, ҳалоллик - касб мезони

 

Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бошқарма соҳавий хизматлар ходимлари, тизимда узоқ йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган устозлар ва ёшлар, фахрийлар ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Ватан тараққиётига ҳисса қўшаман” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда хизмат бурчи ва зиммасига юкланган вазифаларни аъло даражада бажариб, кези келганда ёшларга касб сирларини ўргатиб, ёшларни Ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ҳамда умрининг қайноқ дамларини эл осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга бағишлаб, нафақада бўлса-да, бугунги кунда шогирдларга беминнат маслаҳатлар бераётган  фахрийларнинг фаолияти эътироф этилди.

“Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” дадил қадам ташлаётган Янги Ўзбекистонда тараққиёт янги босқичга кўтарилмоқда. Бунинг амалий ифодаси ички ишлар органларида ўтказилаётган ислоҳотларда ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Шундай экан, халқ манфаатларига хизмат қилиш чинакам халқчил, халқпарвар бўлиш ҳар бир ички ишлар органлари ходими фаолиятининг бош мезони бўлиб қолмоғи лозим.  Ички ишлар органлари ходимлари кундалик фаолиятини “Садоқат, масъулият, ҳалоллик” асосида олиб бориши лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.

Text to speech