Садоқатга ундовчи китоблар тақдимоти
Қашқадарё вилоят ИИБда “Эл юрт осойишталиги генераллари”, “Ўзбекистон халқи хизматида”, “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБнинг “Фахрийлар фахримиз” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Ҳабибулла Бозоров кириш сўзи билан очди.
тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бош мутахассиси, истеъфодаги полковник Абдуғофур Сатторов, Ички ишлар вазирлиги Академияси доценти, подполковник Қувонч Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Манавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Маънавий-маърифий ишлар хизмати катта инспектори подполковник Қобилжон Шокировлар бу асарларда мустақиллик йилларида мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимларида амалга оширилган ислоҳотлар, эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги машаққатли ва шарафли хизмат фидойиларининг ёрқин ҳаёт йўли тасвирланганини ва бу ички ишлар органлари ва ёш ходимлар учун ибрат мактаби вазифасини ўташини эътироф этишди. Қолаверса китобларда тизимда кўп йиллар давомида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда ёшларни она-Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган генераллар, фаол фахрийлар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг жасорат ва матонати ҳам ўз аксини топганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фахрийлар ва фаолиятда ижобий натижаларни қўлга киритаётган ички ишлар органлари ходимларига китоблар совға қилинди.