1 Март 2024 йил 871

“Садоқат ва вафо куйчиси”

2024-йил 1-март ўзбек халқининг суюкли ва ардоқли шоираси Зулфия Исроилова таваллуд топган сана. Ушбу сана муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Садоқат ва вафо куйчиси” деб номланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда академик лицейнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мўътабар Равшанова Зулфияхонимнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда серқирра ижоди ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сўзлаб берди. Академик лицей ўқувчилари томонидан ижро этилган шоира Зулфияхоним қаламига мансуб дилбар шеърлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, адабиёт ва шеъриятга ихлосманд ўқувчилар ўртасида шеърий мушоира бўлиб ўтди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: