28 Декабр 2023 йил 308

Рўзибой Сатторовга Президент табриги ва совғалари топширилди

Янги йил байрами олдидан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, Президентимизнинг байрам табриги, пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Қашқадарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи  Улуғбек Газиев, туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман сектор раҳбарлари Қамаши туманида яшовчи Рўзибой бобо Сатторов хонадонида бўлиб, уруш қатнашчиси ва унинг оила аъзоларини байрам билан табриклади.

Давлатимиз раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилиб, совғалар топширилди.

Рўзибой бобо эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

Text to speech