Юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳам хизмати беқиёс
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ таркибий
бўлимлари иштирокида эрталабги саф кўриги бўлиб ўтди. Тизимда фидоий ва
жонкуярлар сафини янада кенгайтириш лозимлиги билдирилиб, олиб борилаётган
ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, қонун ва фармонлар тезкор
ходимларимиз эътиборида бўлиши таъкидланди. Вилоят ЙҲХБ таркибий бўлимлари
ходимларига ИИВ нинг меъёрий буйруғи талаблари асосида саф кўриги ўтказилди.
Саф кўригида ходимлар хизмат гувоҳномалари, шахсий рақами (жетон), хизмат
кийимини кийиш тартиби, шевронлари ҳамда бошқа хизмат анжомлари кўрикдан
ўтказилди. Уларга ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлиқ таʼминлаш лозимлиги юзасидан
қўшимча равишда йўриқномалар берилди.