17 Апрел 2024 йил 131

"Эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари", "Тазйиқ ва зўравонлик" ва "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси остида профилактик тадбир

Косон туман ИИБ ЖХХ ҲПХ ХҚМБ катта инспектори подполковник Ф.Чоршанбиева, туман "Тартибот" гуруҳи раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсант И.Тошмуродова билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота оналари иштирокида "Эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари",  "Тазйиқ ва зўравонлик" ва "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси остида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбирида маънавий муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, ўқувчиларнинг онгу тафаккурида турли ёт ғояларга, миллий маънавиятимизга зид келувчи салбий ҳолатга қарши иммунитет ҳосил қилиб, уларни фақат эзгуликка, Ватанни севишга қаратилган тарғиботлар орқали, иштирокчиларда маънавий иммунитетни шакллантиришга эришилди.

Text to speech