2 Май 2024 йил 262

“Эрта турмуш ва никоҳ келтирар ташвиш”

Ғузор туманидаги  81- мактабда “Турмуш” тадбири доирасида мактабнинг 8-9-10 синф ўқувчи қизлари ўртасида “Эрта турмуш ва никоҳ келтирар ташвиш” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди. 

Туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ, “Чақар”маҳалласи хотин-қизлар фаоли ва мактаб раҳбарияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ўқувчилар мавзу доирасида бор билимларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар.  

Кўрик-танловда асосий мавзу эрта никоҳ ва эрта туғруқни олдини олиш, вояга етмаган қизлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш ҳамда виктимологик профилактика ва никоҳга мажбурлаш бўйича ўқувчи қизлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билими бойитилди. 

Қизғин ва долзарб савол жавоблар асосида кечган танловда мактабнинг 8-синф ўқувчилари биринчи ўринни эгаллади. Навбатдаги совринли ўринларни мактабнинг 10- синф ва 9-синф ўқувчилари банд этишди. 

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Text to speech