“Эрта турмуш қуришга қаршимиз”
Қарши туманидаги 12-мактабда
“Эрта турмуш қуришга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Қарши туман ИИБ
ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ва
маҳaлла хотин-қизлар фаоли ҳамда макткаб юқори синф ўқувчи қизлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган Қарши туман ИИБ ЖХХ
ҲПБ хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Б.Авазова юртимизда эрта турмуш қуришни олдини олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва
бандлигини таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу боис жамиятда хотин-қизларнинг давлат ва
жамият тараққиётидаги ўрни ва ижтимоий ҳаётдаги улуши беқиёс. Бунга жавобан ёшлар ва айниқса, қизлар жамият ҳаётида фаол иштирок этиши, илм-фаннинг юксак чўққиларини забт этиб, оилалар мустаҳкамлигига ўз
ҳисасини қўшиши лозимлигига оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.