1 Август 2022 йил 270

Россия фуқаролари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмасдан туриш муддати узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳуқумати ўртасида 2021 йилни 17 июнда Тошкент шаҳрида ҳамда 2021 йилни 21 майда Москва шаҳрида имзоланган битимга кўра, бир томон давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган бошқа томон давлатининг фуқаролари 15 кунгача мобайнида келиш давлатининг ваколатли органларида рўйхатдан ўтмасдан яшашлари муумкин.
Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон ҳудудига чегара назорати органларининг чегара назорати органлари томонидан паспортга қўйиладиган белги (чегара сана штампи) билан кирган кундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 3 кундан 15 кунгача этиб белгиланди.
Худди шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг Россия давлатида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати 7 кундан 15 кунгача узайтирилди. Агар 15 кундан ортиқ муддатга қолиш истаги бўлган меҳмонлар белгиланган тартибда вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари лозим.
Мазкур ўзгартиришлар ҳақида фуқаролар ҳамда меҳмонларга тушунтириш ишлари тизимли ташкил этиб борилмоқда.

Text to speech