7 Декабр 2024 йил 816

Эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Қашқадарё вилояти мусиқали ва драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, нуронийлар, сенаторлар, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, ташкилотлар, олий ва ўрта таълим бошқармалари раҳбарлари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилмик вакиллари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги байрами муносабати билан табриги ўқиб эшиттирди. Вилоят ҳокими ўз сўзида янгиланган Бош қомусимиз мустақил давлатимиз, обод  ва фаровон ҳаётимиз, ҳуқуқ ва эркинликларимиз  асоси бўлиб хизмат қилаётганини билдирди. Бош қомусимизга киритилган ўзгаришларни мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали фкқароларни, айниқса ёшларни ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга қартилган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тантанали тадбирда ҳарбий оркестр ва вилоят санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Text to speech