23 Апрел 2024 йил 500

Ресурслардан самарали фойдаланиш – давр талаби

Қашқадарё вилоятида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 16-апрель кунида имзоланиб, жорий йилнинг 1-май кунидан кучга кирувчи “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини ахолига тўғри етказиш бўйича ички ишлар органлари масъул раҳбарлари томонидан жойларда кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот иишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласида бўлиб, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда аҳолининг энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши, истеъмол маданиятини ошириш юзасидан тушунтириш ва тарғибот тадбирларини олиб борди.

Аҳоли томонидан ҳозирги вақтга қадар фойдаланиб келинаётган энергия ресурсларига давлат томонидан субсидия ажратилаётганлиги таъкидланди.

Энергия ресурсларидан фойдаланишда “кам ишлатган, кам тўлайди” шиори остида, аҳолига электр энергияси бўйича 200 КВаттдан кўп бўлмаган электр энергияси бўйича одатий тарзда ўзгармаган суммада, 500 куб-метрдан кўп бўлмаган табиий газ учун ҳам ўзгармаган суммада тўлов қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Маҳалла “еттилиги” ва бошқа мутасаддилардан ишчи гуруҳ тузилиб, юқоридаги берилган топшириқлар бўйича Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласида яшовчи 55 та хонадонга кирилиб, атрофлича тушунчалар берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech