8 Феврал 2025 йил 641

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби, шоир Алишер Навоий тавллудининг 582 йиллиги ҳамда моҳир саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимлари, бошқарма Фахрийлар кенгаши, вилоят Ёзувчилар уюшмаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошиғи ўринбосари, подполковник Ғулом Исамов очди. 

Тадбирда сўз олганлар давлат ва жамоат арбоби, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва  шоҳ ва шоир Бобурнинг фалсафий ва илмий асарлари маънавиятимизни бойитишда бебаҳо хазина эканлигини таъкидлади.  

Бу ижодкорларнинг асарлари жуда кўп ва улар ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда қўл келади. Жумладан, инсон камолоти, унинг маънавий қадриятлар ҳақидаги халқ оғзаки ижоди ёшларда миллий ва умуминсоний фазилатларни таркиб топтиришда энг қулай воситадир. Буюк адибларнинг асарлари, тазкира ҳамда рубоийларида инсонни ахлоқ-одоби, уни комиликка етакловчи маънавий дунёсини бойитиш борасида инсоний қадриятлар ибратли сатрларда ифодаланган. 

Ёшларнинг маънавий-маърифий  сифатларини онги ва тушунчаларини бойитишда муҳим аҳамият касб этувчи тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Text to speech