19 Ноябр 2022 йил 239

Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабулида муаммолар ечим топмоқда

Президент Администрацияси топшириғи ва Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши асосида республика ишчи гуруҳи Шаҳрисабз шаҳрида сайёр қабуллар ўтказди. Республика ишчи гуруҳи таркибида Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жалолов ҳамда вазирлик бошқа таркибий тузилмалари масъул ходимлари, ҳудудий ички ишлар органлари, вилоят ва тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган қабулда турли масалаларга оид 25 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органларига ишга кириш, суриштирув тергов ҳаракатларидан норозилик, содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар, ўзини ўзи банд қилиши учун иш қуроллари олиш, ИД-карта расмийлаштириш ва ички ишлар органларидан миннатдорчилик кабилардан иборат бўлди.

Мурожаатларнинг 8 таси  ижобий ҳал этилди, 17 таси назоратга олинди. Мурожаат этган фуқаролар орасида 1 нафар ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ва тергов суриштирув ҳаракатлари учун билдирилган миннатдорчилик маълумот учун қабул қилинди. Шу билан бирга, қабулда 4 та хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилиш учун тикув машиналари, 3 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ID-карталар жойида расмийлаштириб берилди. 

Ишчи гуруҳнинг сайёр қабулида Вазирлик таркибий бўлинмалари ваколатига кирадиган ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech