Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабулида муаммолар ечим топмоқда
Халқ билан мулоқот қилиш, бу борадаги ишларни тизимли равишда амалга ошириш, аҳолининг долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида Президент Администрациясининг топшириғи асосида республика ишчи гуруҳи, идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ана шундай сайёр қабул Ғузор туманида ҳам ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ таркибида Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жалолов ҳамда бошқа таркибий тузилмалари масъул ходимлари, ҳудудий ички ишлар органлари, вилоят ва тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган ҳолда Ғузор энергетика саноати техникуми биносида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида турли масалаларда 40 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 37 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқлиги боис муаммоларни ечиш чоралари кўрилди. Жумладан, қабулга келган лар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва
ID-карта расмийлаштириш, ички ишлар органларига ишга кириш, суриштирув тергов ҳаракатлари ва терговга қадар текширув ҳаракатларидан норозилик, мол-мулк маблағларини ундириш масаласи, оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, йўл ҳаракати хавфсизилигин таъминлаш, қидирувдаги шахсларга оид, жазони ўташдан озод қилинган шахсларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни назорат қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички ишлар органларидан миннатдорчилик ҳамда бошқа маслаларни ташкил этди.
Шу билан бирга, қабулда келиб тушган мурожаатларнинг орасида ҳудуддаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга оид таклиф бўлиб, 2 нафар фуқрога ўзини-ўзи банд қилиш учун поябзал тикиш дастгоҳи, чарх ва пайвандлаш аппарати берилди.
Сайёр қабулга келган фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 7 таси ижобий ҳал этилди, вақт ва маблағ талаб этадиган 31 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Уч нафар мурожаатчиларнинг ИИО ходимларига миннатдорчиликларии маълумот учун қабул қилинди.
Бундан ташқари, вилоят ИИБ Пробация ҳисобида турган 3 нафар шахсларнинг мурожаатлари, яъни, ўталмай қолган жазоларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги илтимоси қаноатлантирилди.
Аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, ҳудудий ички ишлар органларида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди.