Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабулида бир қатор муаммолар ечим топмоқда
Президент Администрациясининг топшириғи асосида бугун республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимлигида сайёр қабул ўтказди.
Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик – идоралар, секторлар, вилоят ва туманлардаги барча даражадаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Жалолов ҳамда Вазирлик бошқа таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан, ҳудудий ички ишлар органлари, вилоят ва тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан турли масалаларга оид 35 та мурожаатлар тингланиб, шундан 19 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқлиги боис ўрганиб чиқилди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органларига ишга кириш, суриштирув тергов ҳаракатларидан норозилик, содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар ва ички ишлар органларидан миннатдорчилик кабилардан иборат бўлди.
Мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал этилди, 11 таси назоратга олинди. Мурожаат этган фуқаролар орасида 7 нафари ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ва тергов суриштирув ҳаракатлари учун билдирилган миннатдорчилик маълумот учун қабул қилинди. Шу билан бирга, қабулда 8 та хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилиш учун тикув машиналари, 8 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ID-карталар жойида расмийлаштириб берилди
Ишчи гуруҳнинг сайёр қабули вилоят бўйлаб давом этмоқда.