1 Феврал 2023 йил 259

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 13 та соҳа ва тизим масъулларидан иборат республика ишчи гуруҳининг фаолияти давом эттирилмоқда. Ишчи гуруҳ таркибидаги ИИВ масъуллари ички ишлар органлари ходимлари ходимлари билан “хонадонбай”, “фуқаробай” тартибда фуқаролар мурожаатларини ўрганмоқда.

Бугун  Қамаши тумани 3-секторга қарашли  “Ғиштли”, “Жонбузсой”, “Жонбуз”, “Меҳр”, “Боғобод”, “Истиқбол” маҳаллаларида бўлган ишчи гуруҳ фуқароларнинг маиший ва коммунал ҳамда кундалик муаммоларини ўрганиб, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 3-сектрга қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқтаёқ, қулоқчин эшитиш мосламаси берилди. Ушбу жараёнда айрим фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўрганилиб, уйини таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.  

Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тумандаги “Ойнакўл” маҳалласида жойлашган “Ёртепа” оилавий шифокорлик пункти бириктирилган 300га яқин  фуқароларнинг соғлиги назоратдан ўтказилиб, тегишли тиббий тавсиялар берилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида маблағ ва вақт талаб этадиган мурожаатлар ечимини топиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси таъминланмоқда.

Text to speech