6 Март 2023 йил 223

Республика идоралараро ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш ишларининг якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Қашқадарё вилоятида Республика идоралараро ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш ишларининг якунлари бўйича вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазирининг ўринбосари Баҳодир Мирзарахимов, вилоят ҳокими Муроджон Азимов, Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, прокуратура раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар сектор бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ижтимоий инфратузилма объектларининг реал ҳолати, аҳолини газ, электр энергияси, кўмир, ичимлик суви билан таъминлашнинг аҳволи ўрганилди.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсияси билан белгиланган вазифалар ижроси, масъул идоралар билан кунлик фаолиятини ташкил этиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, мактаб ўқувчилари, талабалар, аёллар ва ёшлар орасида қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш ишлари натижадорлиги ҳам ўрганилиб, аниқланган мавжуд ҳолатлар таҳлил этилди.

Таҳлилларга кўра, вилоят ижтимоий инфратузилма объектларининг реал ҳолати истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлиги, озиқ- овқат заҳиралари мавжудлиги ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилганлиги, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари томонидан фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётига оид масалалар муҳокама этилди.

Тадбир жараёнида аниқланган муаммоларни ечимига ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Булар асосан, маҳаллаларда аҳолини муқобил энергия ресурслари билан таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, ҳуқуқий тарғибот ва давлат хизматларини сайёр кўрсатиш, аҳоли бандлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича вилоят туман ва шаҳар сектор бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларига уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.

Тадбир иштирокчиларига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда ёшлар, аёллар томонидан ва ишсизлик оқибатида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳаллада шакллантирилган бешлик - маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорлик масалалари танқид қилиниб, бу вазифаларга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига кўра Қашқадарё вилоятида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури  ишлаб чиқиш вазифаси мутасаддиларга юклатилди.

Йиғилишда кўтарилган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech